Диққат! HR бизнес мактаби сизни "Кадрлар ишини юритиш" (2-даража) эксклюзив амалий курсига таклиф қилади.
Курс 16 март куни бошланади!
Ушбу курс сизга янги профессионал кўникмаларни ўзлаштириш ва HR соҳасида малакангизни янги поғонага кўтариш имкониятини беради!
✅ Курсда сизни нималар кутмоқда:
- Меҳнат қонунчилигидаги долзарб ўзгаришларни ўрганиш: Барча муҳим янгиланишларни ва уларнинг амалиётда қўлланилишини кўриб чиқамиз.
- Локал норматив хужжатлар, меҳнат шартномаси ва қўшимча келишувлар, буйруқлар, билдирги, далолатнома, табель ва бошқа хужжатларни ёзишни ўрганасиз.
- Машғулот кунлари: Якшанба кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача. Жами 6 та якшанба бўлиб ўтади.
- Мини-гуруҳлар: Таълим кичик гуруҳларда олиб борилади, бу ҳар бир иштирокчига индивидуал ёндашув ва эътиборни кафолатлайди.
✅ Курс спикери:
Абдуллаева Нодира Умаржоновна – 18 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга HR соҳасидаги тан олинган эксперт. "Бизнес школа HR" лойиҳасининг асосчиси ва "Союз кадровиков" лойиҳасининг ҳаммуаллифи. Нодира Умаржоновна 29 дан ортиқ компанияда, шу жумладан 5500 тагача ходими бўлган ташкилотларда кадрлар аудити ва ҳужжат айланмасини тиклашни муваффақиятли амалга оширган. 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги ЯММТ томонидан "Энг яхши ҳамкор" мукофоти совриндори.
✅ Курс афзалликлари:
- Малака ошириш: Янги кўникмаларни ўзлаштиринг ва талабгир мутахассисга айланинг.
- Ишончли хужжат юритиш: Кадрлар ишини юритишда хатоларсиз хужжатларни тўлдириш.
- Карьера ўсиши: Янги имкониятлар ва ривожланиш истиқболларини очинг!
Жойлар сони чекланган! Ҳозироқ курсга ёзилинг ва HR соҳасида муваффақиятли карьера сари йўл олинг!